07:30 / 24.07.2018
3 571

«Пахтакор» ўз майдонида «Металлург»ни йирик ҳисобда енгди

«Пахтакор» ўз майдонида «Металлург»ни йирик ҳисобда енгди
Рepsi Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Металлург” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Тиаго Безерра бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Шунингдек, ўйин сўнггида Исмоил Гонсалвеш иккита гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, “Пахтакор” навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалидаги карвонбошиликни давом эттирмоқда.

Рepsi Суперлига, 18-тур

“Пахтакор” – “Металлург” 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар:
1:0 – 24 Безерра, 2:0 – 90, пенальти Гонсалвеш, 3:0 – 90+3 Гонсалвеш.

"Пахтакор":
Элдорбек Суюнов, Владимир Козак (Фаррух Сайфиев, 74), Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Исмоил Гонсалвеш, 85), Жасур Яхшибоев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 64), Тиаго Безерра.

"Металлург": Зафар Сафоев, Зоир Жўрабоев (Аброр Ҳусинов, 68), Аброр Тошқўзиев, Жасур Ҳасанов, Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳошимов (Шаҳзод Шайманов, 62), Андрей Шипилов, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Исаев (Зоҳид Абдуллаев, 78), Баҳодир Пардаев, Отабек Зокиров.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» ўз майдонида «Металлург»ни йирик ҳисобда енгди