23:11 / 24.07.2018
3 452

«Локомотив» сафарда «Сўғдиёна» қаршилигини енга олмади

«Локомотив» сафарда «Сўғдиёна» қаршилигини енга олмади
Рepsi Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Жиззахда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилди.

Ўйин меҳмонларнинг устунлигида ўтган бўлсада, “Сўғдиёна” футболчиларида ҳам гол уриш учун бир нечта имкониятлар бўлди. Бироқ бу ўйинда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, “Локо” очколарини 32тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. “Сўғдиёна” эса (16 очко) 11-ўринда бормоқда.

Рepsi Суперлига, 18-тур

“Сўғдиёна” – “Локомотив” 0:0 (0:0, 0:0)

"Сўғдиёна":
88. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 9. Сардорбек Азимов (39. Ойбек Нурматов, 79), 10. Шохруз Норхонов (77. Иззатилла Абдуллаев, 85), 33. Тохиржон Шамситдинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Давидас, 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович (89. Ким Донг-Хи, 90+2), 93. Ихтиёр Тошпўлатов.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев (19. Хусниддин Ғофуров, 82), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 27. Сардор Рашидов (11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов, 65), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 55. Анзур Исмоилов.

Огоҳлантиришлар: Махарадзе 68, Бикмаев 79, Абдуллаев 80, Рашидов 80, Ғофуров 87.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» сафарда «Сўғдиёна» қаршилигини енга олмади