01:14 / 25.07.2018
3 202

Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин"

Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин"
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйини (2:1)дан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар яхши кайфиятда уйга қайтишди. Чунки, иккала жамоа ҳам ҳужумкор ва шиддатли ўйин намойиш этиб берди. Футболчиларимиз кўрсатган ўйин ва учрашув натижасидан кўнглим тўлди. Уларга раҳмат айтмоқчиман.

Муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Осон бўлмаган ўйинда иродали ғалабага эришдик. Ҳар бир ўйинда қийинчиликка дуч келяпмиз. Худди шундай ҳолат бошқа жамоаларда ҳам кўзга ташланяпти.

Устига-устак куннинг жуда ҳам иссиқ бўлаётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Бундай об-ҳаво шароитида нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин. Мутахассислар хатто кўчага чиқмасликка ҳам чақиришяпти. Ўзи одатда июль ойида давралар оралиғидаги танаффус бўларди. ЖЧ-2018 сабаб бу танаффус июнь ойига тўғри келди.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз, спортчилар ва ўз номимдан муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этаман. Юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ислоҳотларида куч-қувват тилайман", - деди М.Қосимов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин"