13:21 / 27.07.2018
3 505

“CAFA U-15 championship”. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғизистонни 2:0 ҳисобида енгди

“CAFA U-15 championship”.  Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғизистонни 2:0 ҳисобида енгди
Кеча “CAFA U-15 championship” мусобақасининг учинчи тур ўйинларига старт берилди. Тошкент Темирйўллари Муҳандислик Институти майдонида Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғизистон U-15 термасига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиз таркибида ҳар икки голга Облаёрбек Раҳматов муаллифлик қилди.

Яна бир учрашувда Тожикистон U-15 терма жамоаси ҳам Туркманистонни худди шундай ҳисобда таслим этди. Бугун соат 21:00да Афғонистон U-15 терма жамоаси Эрон U-15 билан кураш олиб боради.

“CAFA U-15 championship”

Ўзбекистон U-15 - Қирғизистон U-15 2:0
Голлар:
Облаёрбек Раҳматов (41,52)

Ўзбекистон U-15: Вазген Погосян, Асрор Кенжаев, Кирил Тодоров, Мурод Хўжамбердиев, Облаёрбек Раҳматов, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Асадбек Қаҳҳоржонов, Пўлатжон Жумахонов, Жасур Убайдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Азизжон Тошкенбоев.

Қирғизистон U-15: Р.Жайнбек, Т.Бактибеков, Б.Бейшебаи ўғли, А.Балбаков, А.Данияров, И.Тинибеков, А.Шаршенбеков, Б.Эрмеков, А.Жарилжанов, А.Абилкасимов, А.Булабаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “CAFA U-15 championship”. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғизистонни 2:0 ҳисобида енгди