22:07 / 29.07.2018
3 365

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим этди

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим этди
PEPSI Суперлига 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабани тантана қилишди.

54-дақиқада қўқонликлар ҳисобни очишди: рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Қувондиқ Рўзиев рақиб ҳимоячисини чалғитиб, дарвозага аниқ зарба йўллади.

76-дақиқада Санжар Рашидов жарима зарбасини аниқ ижро этиб мувозанатни тиклади. 82-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар Рўзиевни ўз жарима майдонлари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Натижада белгиланган пенальтини Мурод Холмуҳамедов аниқ бажарди ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг қўқонликлар 24 очко тўплаган ҳолда 7-ўрингга қўтарилиб олишди. "Сўғдиёна" эса 16 очко билан 11-поғонада бормоқда.

PEPSI Суперлига, 19-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар:
1:0 – 54 Рўзиев, 1:1 – 76 Рашидов, 2:1 – 83, пенальти Холмуҳаммедов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (55. Дарко Гожкович, 71), 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (78. Беҳруз Садиллоев, 56), 11. Фирдавс Асадов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (10. Жавоҳир Сидиқов, 66).

“Сўғдиёна”: 88. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳир Шамшиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (77. Изатилла Абдуллаев, 68), 89. Ким Донг-Хи (9. Сардор Азимов, 59), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов.

Огоҳлантиришлар: Қулматов 25, Норхонов 32, Холмуҳаммедов 32, Рустамов 44, Дарвидас 58, Орифов 82, Саъдуллаев 89.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қўқон-1912» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим этди