13:05 / 01.08.2018
2 291

Шота Арвеладзе: "Бизни бугун супердерби, суперўйин ва суперочко кутмоқда"

Шота Арвеладзе: "Бизни бугун супердерби, суперўйин ва суперочко кутмоқда"
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе бугун бўлиб ўтадиган "Локомотив"га қарши муҳим баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Суперлига ўзининг энг қайноқ палласига кириб бормоқда. Олдиндаги ўйинда бизни супердерби, суперўйин ва суперочколар кутмоқда. Шу сабабли учрашув барча мухлислар учун жуда қизиқ саналиши табиий.

Биз ўйинга одатий тайёргарлик олиб боряпмиз. Ҳар бир беллашувга жиддий ҳозирлик кўриш талаб этилади. "Локомотив" билан учрашувлар кескин кечади. Биз буни биламиз ва шундай суръатдаги ўйинга тайёр бўлишга интиламиз. Ишқибозлардан стадионда бизни қўллаб-қувватлашни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент дербиси бугун соат 21:00да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)