07:00 / 02.08.2018
2 634

Сергей Лушан: "Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз"

Сергей Лушан: "Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз"
Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан ва ўйиннинг энг яхши футболчи деб топилган Санжар Рашидов ўз фикрларини билдиришди.

- Жуда қийин ўйин ўтказдик. Баҳс қийин бўлишини билар эдик. Бир ярим кун давомида тикланиш жуда қийин. Режалар амалга ошмади. Учрашувдан сўнг биринчи вазифа бу йўқотилган кучни тиклашдир. Бугун футболчилар майдонда ўзларини кўрсата олишмади. Қўқондаги сафардан сўнг биз жуда кам вақт машғулот ўтказдик ва функционал тиклана олмадик. Ҳалол мағлуб бўлдик. Яратилган вазиятлардан эса унумли фойдалана олмадик. “Насаф” биргина хатомиздан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз - дейди жамоа бош мураббийи.

Санжар Рашидов: Қийин ўйин ўтказдик. Рақиб яхши ҳимояланди. Бизнинг эса хужумда ишларимиз юришмади. Бу ўйиндан сўнг керакли хулосаларни чиқарамиз ва бу хатолар устида ишлаймиз - дейди жамоа сардори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)