23:56 / 03.08.2018
3 717

PEPSI Суперлига. Июль ойининг "энг чиройли гол"ига овоз беринг (Видео)

PEPSI Суперлига. Июль ойининг "энг чиройли гол"ига овоз беринг (Видео)
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур соровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSI Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувларида ўзларини яхши томондан кўрсата олган лауреатлар аниқланиши жараёни бошланди.

Ортда қолган 6 та тур доирасидан ўрин олган учрашувларда бир қатор чиройли голлар киритилди. Бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. Улар ичидан 6 та саралаб олинган гол Июль ойининг энг чиройли голи бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Номзодлар қаторидан ўрин олган Жавлон Иброҳимов ҳамда Сардор Рашидов мавсум бошидан буён иккинчи марта энг чиройли гол муаллифи бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин эгаллашди.

Қолаверса, илк марта икки ака-ука томонидан киритилган голлар ойнинг энг чиройли голи бўлишда рақобатлашмоқда. Кўрамиз, Санжар Рашидов ва Сардор Рашидов томонидан киритилган голлардан қай бири кўпроқ овоз олар экан...

Ойнинг энг чиройли голи учун номзодлар

Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна” – “Бухоро”)
Санжар Рашидов (“Сўғдиёна” – “Бухоро”)
Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор” – “Нефтчи”) (1 гол)
Шерзод Ҳакимов (“Бунёдкор” – “Нефтчи”)
Сардор Рашидов (“Қўқон-1912” – “Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор” – “Бухоро”)

Овоз бериш учун ушбу ҳаволага киринг.


Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » PEPSI Суперлига. Июль ойининг "энг чиройли гол"ига овоз беринг (Видео)