Эктор Купер билан 6 август куни матбуот анжумани ўтказилади

Эктор Купер билан 6 август куни матбуот анжумани ўтказилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган аргентиналик Эктор Рауль Купер 6 август куни, тонгги соат 06:10да Тошкентга учиб келади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 62 ёшли мутахассисни кутиб олиш маросими ташкил қилинади.

Шу куни соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.

Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар