
Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Санжар Турсунов Жанубий Кореянинг «Тэжон Ситизен» клубида дебют қилди.
К-League 2 мусобақаси 22-туридан ўрин олган «Гвангю» клубига қарши баҳсда ҳамюртимиз 72-дақиқада захирадан майдонга тушди ва орадан 13 дақиқа ўтгач, рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Эслатиб ўтамиз, «Тэжон Ситизен» клубида яна бир ҳамюртимиз Шохруҳ Гадоев ҳам тўп тепади. Бу ўйинда у 55-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Айни пайтда «Тэжон Ситизен» К-League 2 мусобақаси жадвалида 10та клуб ичида 8-ўринни эгаллаб турибди.
К-League 2, 22-тур
4 август
«Тэжон Ситизен» - «Гвангю» - 1:1
Голлар: С.Турсунов (85) - Жунг Йонг Чонг (18) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар