
Футбол бўйича Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи лавозимига тайинланган Эктор Купер 6 август куни тонгда юртимизга етиб келади. Аргентиналик мутахассиснинг Тошкентдаги илк кадрлари УЗРEПОРТ ТВ телеканалида жонли тарзда тақдим этилади.
62 ёшли мураббий Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортига соат 06:10да келиб қўнадиган самолёт бортида бўлади.
Куннинг иккинчи ярмида, соат 15:00да Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Эктор Купер иштирокидаги матбуот-анжумани бўлиб ўтади. Аргентиналик мураббий расман МТЖ бош мураббийи сифатида кенг оммага таништирилади. Шунингдек, Купер илк бор ўзбекистонлик журналистларнинг саволларига жавоб беради. Мазкур матбуот-анжумани ҳам жонли тарзда томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар