19:00 / 06.08.2018
3 571

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди
Бугун тонгги соат 6:10да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖни бошқариб борадиган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтганди.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийини қабул қилди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов мураббий билан суҳбатлашар экан, футболимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ўртоқлашиб, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган жаҳон чемпионитига чиқиш энг долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди.

«Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати - 2022 йўлланмасини қўлга киритиш.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришaмиз деган умиддаман», - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.

Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг номи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Манба: www.ufa.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди