13:45 / 08.08.2018
3 240

Асли ўзбекистонлик Тимур Гареев АҚШда шахмат бўйича очиқ чемпионат ғолиби бўлди

Асли ўзбекистонлик Тимур Гареев АҚШда шахмат бўйича очиқ чемпионат ғолиби бўлди
28 июлдан 5 августга қадар Мэдисон (Висконсин штати)да ўтган АҚШнинг шахмат бўйича очиқ чемпионатида асли ўзбекистонлик бўлган Тимур Гареев ғалаба қозонди. Бу ҳақида АҚШ Шахмат федерацияси маълум қилди.

Тўққиз раунд якунларига кўра, Гареев фақат биргина мағлубият қайд этиб, 8 очкони қўлга киритган. Унинг беш нафар рақиби эса 7,5 очкодан тўплашган.

Тимур Гареев Тошкентда туғилган, кўплаб халқаро турнирларда ғалаба қозонган ва икки шахмат олимпиадаси (2004 ва 2006 йиллар.)да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик спортчи АҚШга кўчиб ўтган.

2016 йилда Гареев бир вақтнинг ўзида 48 шахмат тахтасида ўйнаб, очколарнинг 80 фоизини қўлга киритган ҳолда жаҳон рекордини қайд этган (35 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият). Ундан аввалги рекорд бир вақтнинг ўзида 46 шахмат тахтасида ўйин ўтказган Марк Лангга тегишли бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Асли ўзбекистонлик Тимур Гареев АҚШда шахмат бўйича очиқ чемпионат ғолиби бўлди