
Осиё кубоги мусобақаси бошланишига ҳам 150 кун қолди. Мазкур турнирда қатнашадиган 24 жамоанинг 3 тасида ҳали бош мураббий масаласи очиқлигича қолмоқда:
1. Фаластин терма жамоасини мураббий вазифасини бажарувчи шахс бошқармоқда.
2. Жанубий Корея ва Ироқ янги мураббий излашда давом этмоқда.
Агар музокаралар кўнгилдагидек якун топадиган бўлса, Ироқ терма жамоасини Свен-Йоран Эрикссон бошқаради (швециялик мутахассис шу ҳафта ўз жавобини айтиши керак). Корейслар эса бор эътиборини Карлуш Кейрушга қаратишган. Улар португалиялик мутахассисни ўз томонларига оғдиришмоқчи.
Агар бу воқеа содир бўладиган бўлса, Эрон терма жамоаси Осиё кубогигача янги мураббий топишига тўғри келади.
Шу билан бирга бу жамоалар – Корея, Эрон ва Ироқ мусобақа фаворити ҳисобланишади. Яъни бу жамоаларнинг бош мураббий билан боғлиқ вазиятлари турнирдаги ҳолатларини белгилаб беради.
Манба: www.interfutbol.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар