08:30 / 09.08.2018
2 693

ПФЛ бош директори: "Клубларга хат боргани регламент аниқ ўзгаради дегани эмас"

ПФЛ бош директори: "Клубларга хат боргани регламент аниқ ўзгаради дегани эмас"
Хатнинг фото шаклини сайтимиз ўқувчилари ҳам кўрган бўлса керак. Шунингдек, бу хат футболга оид бошқа сайтларда ҳам чиқди. Шундан бери бу борада кўпчилик ўз фикрини билдирмоқда, ижтимоий тармоқларда эса қизғин муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Гап шундаки, ПФЛ Суперлига регламентига ўзгартириш киритиш борасида клублар таклифини билиш учун хат жўнатган. Хатнинг қисқача мазмуни: регламентда белгилаб қўйилган "олтин очколар" қоидасини бекор қилиб, 22-тур ўйинларидан кейин чемпионатни жамоалар шу пайтгача йиғган мавжуд очколар билан давом эттириш. Аммо айтиб ўтганимиздек, бу хатнинг интернетда тарқалиши кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди.

Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ПФЛ бош директори Омон Ғофуров билан боғландик. Ўз навбатида Омон Файзуллаевич шундай деди:

- "Эрталабдан шу аҳвол. Ҳаммаёқда ваҳима. Одамлар регламент ўзгараркан деб гап тарқатишяпти. Аввало шуни айтишим керак, нимадир ўзгарадиган бўлса, биз буни расман эълон қиламиз. Қолаверса Суперлига клубларига хат борди дегани регламент аниқ ўзгаради дегани эмас. Биз фақат клубларнинг ҳам "олтин очколар" қоидасига фикрини билиш мақсадида хат жўнатдик. Чунки ҳозирда юқори ва қуйи олтилик жамоалари деярли ҳал бўлиб улгурди ва бунинг натижасида баъзи клубларнинг кейинчалик ўзи билан битта гуруҳда бўлмайдиган клубларга қарши ўйини "керакмас"га ўхшаб қоляпти. Уларда ғалабага бўлган иштиёқ кўринмаяпти. Маълумки, ПФЛнинг мақсади Суперлигани имкон қадар юқори савияда ўтказиш, бунинг барча таклифларни ўрганиб чиқишга тайёрмиз".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПФЛ бош директори: "Клубларга хат боргани регламент аниқ ўзгаради дегани эмас"