15:20 / 09.08.2018
3 184

Элдор Суюнов "Июль ойининг энг яхши дарвозабони" деб топилди

Элдор Суюнов "Июль ойининг энг яхши дарвозабони" деб топилди
Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championat.asia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.
Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6 та тур учрашувлари давомида бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, мухлис ва мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. Улар ичидан 4 нафар саралаб олинган номзодларга Суперлига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда ПФЛ сайтида мухлислар овоз беришди. Якунда эса Элдор Суюнов энг кўп очко жамғарди. Иккинчи поғона Санжар Қувватовга, учинчи ўрин эса Милан Митровичга насиб этди.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, Элдор Суюнов бунга қадар 3 марта ойнинг энг яхшиси бўлиш учун даъвогарлар қаторидан ўрин олган ва ҳар сафар якунда камроқ овоз тўплаган эди. Июль ойи якунларига кўра эса айнан Суюнов энг кўп овоз йиғишга муваффақ бўлди.

Манба: pfl.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Суюнов "Июль ойининг энг яхши дарвозабони" деб топилди