
«Атлетико» клуби ҳимоячиси Диего Годин, унинг клубдоши Антуан Гризманн ва «Марсель» клуби ярим ҳимоячиси Димитри Пайет Европа Лигасининг 2017/18 мавсум якунларига кўра энг яхши футболчиси бўлишга номзод деб топилган. Бу ҳақида УЕФА расмий сайти хабар берди.
32 ёшли Годин 8 та ўйинда иштирок этиб жамоасининг 4 та ўйинда дарвоза даҳлсизлигини сақлашга кўмак берди. 27 ёшли Гризманн эса 8 та ўйинда 6 маротаба гол киритди (улардан иккитаси – финалда урилган голлар) ва 4 та голли узатмаларни амалга оширди. 31 ёшли Пайет эса жами 12 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллиф бўлди.
Ғолиб номи 31 август куни эълон қилинади. Ўтган йили ушбу совринни «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба қўлга киритган эди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар