23:30 / 15.08.2018
2 787

Европа Суперкубоги учун ўйинни ўтказиб юборманг!

Европа Суперкубоги учун ўйинни ўтказиб юборманг!
Бугун тунда Эстония пойтахти Таллин шаҳрида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Унда Мадриднинг асосий кучлари – “Реал“ – “Атлетико“ тўқнашуви бўлиб ўтади.

Икки испан грандининг беллашуви мухлислар учун одатий бўлиб қолган бўлсада, бугунги ўйин интирозлик билан кутилмоқда. Чунки, саволлар кўп, жавоблар эса ҳозирча йўқ.

“Реал“ Роналду ва Зидансиз қандай ўйнаркин? Хулен Лопетеги бошчилидаги Қироллик клуби муваффақият йўлидан адашмайди-ми? “Реал“нинг ўйин услуби қандай кўриниш олади? Ким энди етакчиликни ўз зиммасига олади? Рамос – Диего Коста тўқнашувида кимнинг қўли баланд келади?

Бугунги баҳс чиндан ҳам қайноқ ва курашларга бой чиқади. Ғолиб номини олдиндан айтиш деярли имконсиз, сабаби икки жамоа турли хил савиядаги мусобақада ғолиб чиққан бўлишига қарамай, кучлар тенг, айниқса ҳозирги ҳолатда.

“Реал” сўзсиз янгиланиш даврига қадам қўймоқда ва трансферлар мавсуми якунига қадар таркибда жиддий ўзгаришлар юз бериши ҳеч гап эмас. “Атлетико“да эса барчаси мўтадил. Янги харидлар ёрдамида таркиб кучайтирилди ва Лемар каби кучли футболчи жамоага келди. Энди ҳужумдаги самарадорлик анча ошиши ва Гризманнга ёрдамчи биттага кўпайгани кундек равшан.

Шунинг учун ҳам бугунги супербаҳсни асло ўтказиб юборманг ва Uff.uz дан узоқлашманг!

УЕФА Суперкубоги

Реал Мадрид Испания – Атлетико Испания

Вақти:
15 август, 00:00
Стадион:
“А Ле Кок Арена” (Таллин, Эстония)
Бош ҳакам:
Шимон Марчиняк (Польша)

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Суперкубоги учун ўйинни ўтказиб юборманг!