09:58 / 16.08.2018
3 011

Икарди энди ўз хотинидан танқид эшитиши мумкин, чунки...

Икарди энди ўз хотинидан танқид эшитиши мумкин, чунки...
Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икардининг агенти ва хотини Ванда Нара Италия телеканалларидан бирида футбол эксперти сифатида иш бошлайди.

Берилган хабарларга қараганда 31 ёшли аёлни Italia 1 телеканалида ҳафтада бир марта эфирга узатиладиган "Тики Така" кўрсатувига таклиф қилишган.

Эътиборлиси, Нара ҳар доим ҳақиқатни гапиришга ва керак бўлса ўз эрини ҳам танқид қилишга ваъда берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)