11:44 / 16.08.2018
2 263

Диего Симеоне: ЕЧЛ да «Реал»ни юта олмаган эдик. Бугун ғалаба қозона олдик

Диего Симеоне: ЕЧЛ да «Реал»ни юта олмаган эдик. Бугун ғалаба қозона олдик
«Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг «Реал» устидан қозониб УЕФА Суперубогини қўлга киритгани ҳақида ўз фикрлари билан матбуот анжуманида ўртоқлашди.

«Бизга заҳирадан тушган футболчилар кўмак берди. Улар бизга янада бардошли бўлишга кўмак берди. Корреа, Витоло, Хименес, Томас жуда ҳам кучли ўйин намойиш қилишди. Ҳисоб 2:2 бўлганида биз яна ҳам яхшироқ ўйнай олдик.

Бизда ажойиб футболчилар мавжуд. Биз учун энг кераклиги – уларнинг соғлом бўлиши. Шундай экан ғалаба қозониш учун имкониятларимиз кўп бўлади. Бугун Томас кўп жиҳатдан ўйинни ўзгартириб юборди.

«Реал» анчадан буён еврокубок финалларида мағлуб бўлмаган эди. Финалда «Реал»га қарши кўп нарса ўхшамас эди. ЕЧЛда эса биз уларни мағлуб эта олмадик ҳам. Бугун ғалаба биз томонда бўлди. Бу бизга куч ва ўзимизга бўлган ишончни орттиради. Бугун хурсанд бўлсак, эртадан бошлаб чемпионатда «Валенсия»га қарши ўйин ҳақида ўйлаймиз.

4:2 ҳисоби бизнинг умуман бош турдаги ўйин услубимиз ҳақида гапиради. Ўзимизга ишонамиз. Ўсишда давом этяпмиз: янги стадион, бизни тарк этишни истамаётган ва бошқа клубдан таклифи бор кўплаб ёш футболчилар мавжуд.

Финалларда икки маротаба кетма-кет мағлубият мени қийин аҳволга солди, келажагим ҳақида ўйлашга мажбур этди. Лекин ҳозир бу ҳақида ўйлаш керак эмас. Футболда сен навбатдаги ўйинда ғалаба қозонсанг яхшисан, бўлмаса йўқ.

Ўйинни ажойиб бошладик, Костани тезкор голи бизга куч бағишлади. Пенальти эса ўйиндаги энг қизиқарли ҳолат бўлди. Ундан кейин ўйин яна тенг курашлар остида кечди. Бироқ кейин биз яхшироқ ўйнай олдик – бу ерда муҳим рўлни алмаштиришлар ўйнади.

Дисквалификация? U трибунасида бугун совуқ эди. Яхши жиҳатларидан – ўйинни томоша қилиш учун жуда ҳам қулай экан. Бироқ тепада эканглигингда футболчи ва мураббийлар билан алоқа узилиши ёмон», - дейди Симеоне.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)