22:34 / 17.08.2018
3 329

«Металлург» сафарда «АГМК»ни енгди ва 6-ўринни қўлга киритди

«Металлург» сафарда «АГМК»ни енгди ва 6-ўринни қўлга киритди
Pepsi Суперлига 22-туридан ўрин олган “АГМК” – “Металлург” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги “ОКМК” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Ислоқ Исоқжонов бекободликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 25-дақиқада Милош Трифунович рақиб хатосидан унумли фойдаланган ҳолда мувозанатни тиклади.

36-дақиқада Владислав Касминин бурчакдан узатилган тўпни боши билан “Металлург” дарвозасига аниқ йўналтирди. Биринчи бўлим тугаши арафасида Исоқжонов жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда ўйиндаги дублини нишонлади.

Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Шахзод Шайманов жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва “Металлург” 6-ўринни эгаллаган ҳолда чемпионлик курашида иштирок этадиган бўлди.

Pepsi Суперлига, 22-тур

“АГМК” – “Металлург” 2:3 (2:2, 0:1)

Голлар:
0:1 – 17 Исоқжонов, 1:1 – 25 Трифунович, 2:1 – 36 Касминин, 2:2 – 45 Исоқжонов, 2:3 – 50 Шайманов.

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров (Зафар Полвонов, 56), Жасур Ҳасанов (Жамшид Ҳасанов, 68), Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Милош Трифунович (Камолиддин Мурзоев, 73), Владислав Касминин, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Жавлон Гусейнов.

"Металлург": Зафар Сафоев, Шаҳзод Шайманов, Исломбек Исоқжонов (Муҳаммад Исаев, 62), Зоҳид Абдуллаев, Жасур Ҳасанов (Суҳроб Нуруллоев, 44), Даврон Умиров, Станислав Андреев, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко

Огоҳлантиришлар: Касминин 32, Абдулов 33, Абдуллаев 45, Хожиакбаров 54, Исоқжонов 59.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Металлург» сафарда «АГМК»ни енгди ва 6-ўринни қўлга киритди