Индонезияда Осиё ўйинларининг бешинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.
Теннис мусобақаларида Денис Истомин қозоғистонлик Александр Бубликка қарши ўйинини якунлади. Ҳамюртимиз 6:1, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир вақтда рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Истомин ярим финалда.
Велоспорт бўйича 150 км масофага бўлган беллашувда Мурод Холмуродов 15, Марат Измайлов эса 39-ўринни эгаллади.
Оғир атлетика бўйича Шаҳзод Худойберганов ўз иштирокини бошлади.
Слаломда эшкак эшиш бўйича финалда иштирок этган Жонибек Темиргалиев 97,44 натижа қайд этди ва кучли учликка кира олмади.
Сузиш баҳсларида иштирок этган ҳар учала спортчимиз ҳам ўз иштирокларини якунлашди.
Таэквондо бўйича Мадина Маннопова чорак финалда ливанлик Анна Эл Ҳаддадни 11:5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Энди у финал чиптаси учун япониялик Мию Ямадага қарши жанг қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди