
Индонезиядаги Осиё ўйинларининг олтинчи кунида баҳслар давом этмоқда.
Академик эшкак эшиш бўйича саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва кумуш медални қўлга киритишди.
Жиу-житсу. –56 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган спортчиларимиз ғалаба билан бошлашди. Достон Рўзиев мўғулистонлик Бяандурен Гантумурни 4:0, Акмал Амиров эса ироқлик Муҳаммад Исмоилни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди.
Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида иштирок этган спортчиларимиз финалда тўртинчи ўринни эгаллашди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Сузишда Владислав Мустафин 50 метрга брас сузиш баҳсларида учинчи натижа билан финалга йўл олди.
Пенчак Силат мусобақаларида Абдумалик Салимов илк жангида эронлик Муҳаммад Раҳимбалани 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев яккалик баҳсларида чиқиш қилди ва тўртинчи бўлиб маррага етиб борди. Афсуски, кучли учликка кириш учун унга бироз омад етишмади.

Фото: Камолиддин Алимов «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар