16:14 / 24.08.2018
4 257

Биродар Абдураимов: "Алишер Усмонов "Пахтакор"ни жуда яхши кўради"

Биродар Абдураимов: "Алишер Усмонов "Пахтакор"ни жуда яхши кўради"
"Ўзбекистон 24" телеканалида "Даҳлдорлик туйғуси" номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ушбу ҳужжатли фильмда ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов ўз фикрларини билдирган.

"1960 йилда Собиқ Иттифоқ лигасида иштирок этишни бошлади. Клуб Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Тасаввур қилаяпсизми Б классида ўйнаётган "Пахтакор" 2 йилдан сўнг Собиқ Иттифоқнинг кучли олти клубидан бирига айланганди.

Алишер Усмоновнинг ўзи ҳам спортчи бўлган, кучли қиличбоз эди. "Пахтакор" стадиони ёнидаги бино унинг учун ёқимли тарих ҳисобланади. Сабаби унинг ёнида қиличбозлик зали бўларди. Усмонов энг яхши йилларини шу ерда ўтказган.

Менимча айнан шу боис, Алишер Бурхонович "Пахтакор"га ёрдам беришга қарор қилди. Бу инсон ушбу жамоани жуда яхши кўради", - дейди Биродар Абдураимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Биродар Абдураимов: "Алишер Усмонов "Пахтакор"ни жуда яхши кўради"