date
views 4 148

Осиё ўйинлари. Денис Истомин финалга чиқди (фото)

Осиё ўйинлари. Денис Истомин финалга чиқди (фото)
Ўзбекистон теннис жамоаси етакчиси Денис Истомин Осиё ўйинлари финалига йўл олди.

У ярим финалда ҳиндистонлик Гуннесваран Прайнешни 2 сет давом этган баҳсда 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди.

Энди Истомин финалда Ли Дукҳе (Жанубий Корея) ва Ву Йибинг (Хитой) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.

Турнирга биринчи рақамли ракетка сифатида ташриф буюрган Истомин ярим финалга қадар покистонлик Ақил Хонни 6:3, 6:1 ҳисобларида, хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида, қозоғистонлик Александр Бубликни 6:1, 3:0 ҳисобларида (техник ғалаба) мағлубиятга учратганди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Денис Истомин финалга чиқди (фото)