
Кеча ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари теннис баҳсларининг финал учрашувига йўлланмани қўлга киритганди.
Денис бугун финалда хитойлик Ву Йибинг билан кортга чиқиб, биринчи сетда 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи сетда эса 6:2 ҳамда учинчи - оғир кечган сетда 7:6 ҳисобларида Йибингни мағлуб этиб, мамлакатимиз термаси учун бешинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 5 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза медали билан 10 ўринда бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар