16:52 / 25.08.2018
2 819

Боксчи гонорар миқдори камлиги туфайли рингдан кетиб қолди (видео)

Боксчи гонорар миқдори камлиги туфайли рингдан кетиб қолди (видео)
Америкалик оғир вазнли боксчи Кертис Харпер нигериялик Эфе Ажагба билан жанг қилишни истамади ва баҳс бошланганидан сўнг рингни тарк этди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео SportsCenter’нинг Twitter-аккаунтида эълон қилинган.

Журналист Жордан Хардининг кейинчалик твиттердаги ўз саҳифасида аниқлик киритишича, Харпер ўз хатти-ҳаракати билан ташкилотчиларга хабар қолдиришга ҳаракат қилган. Америкалик спортчи нигериялик боксчи билан жанг учун гонорар миқдори етарли бўлмагани туфайли ўзини обрўсизлангандек ҳис қилган.

Шу тариқа, Ажагба оғир вазн тоифасида енгилмас боксчи номини сақлаб қолди. Нигериялик кетма-кет олтинчи ғалабани қўлга киритди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Боксчи гонорар миқдори камлиги туфайли рингдан кетиб қолди (видео)