22:40 / 27.08.2018
2 853

Кайфиятни туширманг йигитлар. Сиз майдонда борингизни бердингиз!

Кайфиятни туширманг йигитлар. Сиз майдонда борингизни бердингиз!
Хабарингиз бор, Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, мазкур ўйинлар доирасида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишди ва якунда 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Учрашув олдидан мазкур баҳс финалга қиёсланганди ва ўйин давомида бу тахминлар ўзини тўлалигича оқлади. Ўзбекистонлик футболчилар ҳисобда икки маротаба ортда қола туриб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Ҳаттоки ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишди.

Ўйин шу даражада кескин тус олдики, учрашув давомида футбол билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга гувоҳ бўлдик. Голлар шоуси, автогол, қизил карточка ва пеналти ҳам бўлди баҳс давомида. Умуман, ана шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, ўйин чорак финалнинг безагига айланди. Жанубий Корея терма жамоаси бугун Осиё ўйинларининг амалдаги чемпиони сифатида майдонга тушди. Жамоа таркибида жаҳоннинг энг кучли чемпионатларидан бири ҳисобланган Англия Премьер Лигасининг «Тоттенхэм» клубида тўп сурувчи Сон Хён Мин ўйинни қўлга олди ва муҳим вазиятларда жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олди.

Афсуски, Икром Алибоевнинг майдондан четлаштирилиши бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг режаларини ўзгартириб юборди ва йигитларимиз қўшимча бўлимларни бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлишди. Экстра таймлар ҳам кўрсатиб бердики, ҳар икки жамоа ҳам ҳолдан тойган, барча пенальтилар сериясини кутаётганди гўё. Аммо, кутилмаганда ўйин якунланишига уч дақиқа қолганида ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Кореялик футболчилар эса ушбу имкониятни қўлдан чиқаришмади. Айнан пенальтидан киритилган гол сабаб Жанубий Корея терма жамоаси ярим финалга йўл олди.

Шу ўринда футболчиларга айтар сўзимиз бор:

«Сизлар қўлдан келганча ҳаракат қилдингиз. Буни барча кўрди! Майдонда борингизни бериб ўйнадингиз ва биз буни қадрлаймиз. Албатта, биз сизни финал ўйининда кўришни жуда-жуда истагандик. Аммо, бу футбол. Унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шундай экан, кайфиятни туширманг йигитлар! Ҳаёт давом этади!».

Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кайфиятни туширманг йигитлар. Сиз майдонда борингизни бердингиз!