23:38 / 01.09.2018
2 870

Умид Аҳмаджонов: "Токио Олимпиадасигача таркибнинг ярми алмашади, енгил атлетикага эътибор кучайтирилади"

Умид Аҳмаджонов: "Токио Олимпиадасигача таркибнинг ярми алмашади, енгил атлетикага эътибор кучайтирилади"
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов айни вақтда Индонезияда Осиё ўйинларини ёритаётган «Kun.uz» мухбирига интервью берди.

МОҚ раҳбари Осиё ўйинларидаги натижалар кутилганидек юқори бўлганини таъкидлаб, энди 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик бошланишини айтиб ўтган.

«Мамлакатимизда байрам бўлмоқда. Биз эса хорижда туриб ватанимиз байроғини баландга кўтармоқдамиз.

Мустақил бўганимиздан буён бундай юқори натижа кузатилмаганди. Олдимизда Олимпиада ўйинлари турибди. Токиода ҳам камида 10та олтин олишни мақсад қилганмиз.

Осиё ўйинларида миллий кураш ва бокс вакиллари хурсанд қилишди. Теннисдан, дзюдодан, самбодан ҳам олтинлар олдик.

Енгил атлетикага ҳам жиддий эътибор қаратамиз. Биз ҳозир Токио Олимпиадасига борадиган спортчиларни саралашни бошлаганмиз. Ҳар битта федерациянинг алоҳида стратегиясини ишлаб чиқамиз. Спортчиларнинг кун тартибигача бошқатдан кўриб чиқамиз. Олимпиадага бориб, медал бўлармикан, бўмасмикан, деб ўтирмоқчи эмасмиз.

6 ойда жиддий ўзгаришлар қилишга улгурмасдик. Осиё ўйинларига ёшларни олиб келиб, таваккал қилмадик. Аммо Токио Олимпиадасига таркибнинг ярми алмашади. Худо хоҳласа, Токиодан 10та олтин билан қайтмоқчимиз», деган Умид Аҳмаджонов.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Индонезияда 2 ҳафтадан буён давом этаётган турнирда 21 олтин, 24 кумуш ва 25 бронза, жами 70 медал олди ва умумий рейтингда бешинчи ўринни банд этди.

2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси 4та олтин, 2 кумуш ва 7 бронза билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов: "Токио Олимпиадасигача таркибнинг ярми алмашади, енгил атлетикага эътибор кучайтирилади"