
Италия чемпионатининг 3-турида "Ювентус" "Парма" майдонига сафар қилиб, кичик фарқ билан ғалаба қозонди. "Эннио Тардини" стадионида кечган ўйин 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида Манжукич ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Жервиньо орадаги фарқни йўққа чиқаришга муваффақ бўлди. Меҳмонларга ғалаба келтирган гол 2-бўлимнинг 13-дақиқасида Матюиди томонидан киритилди.
Парма – Ювентус 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 2 Манжукич, 1:1 – 33 Жервиньо, 1:2 – 58 Матюиди.
Парма – Сепе, Якопони, Бруну Алвеш, Гальоло, Гобби, Ригони (Дейола, 60), Штулац, Барилла, Жервиньо (да Крус, 61), Инглезе, Ди Гаудио (Чераволо, 80).
Ювентус – Шченсни, Куадрадо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира (Дибала, 80), Пьянич (Джан, 73), Матюиди, Бернардески (Дуглас Коста, 55), Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (13), Бернардески (40), Ригони (45), Куадрадо (90). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар