06:00 / 04.09.2018
3 078

Жозе Моуриньо: "Ҳисоб етарлича йирик эмас"

Жозе Моуриньо: "Ҳисоб етарлича йирик эмас"
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бёрнли» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақиқий устунликни кўрсатиб бермаганини таъкидлади.

Моуриньо шогирдлари ушбу сафарга «Брайтон» ва «Тоттенхэм» клубларидан қабул қилинган мағлубиятлардан сўнг йўл олишган эди ва улар ҳар икки ўйин ҳам 3 тадан тўп ўтказиб юборишган.

Бу сафар «Юнайтед» ҳимояда анча ишончли ўйнади ва олдинда кўплаб вазиятлар яратишди. Улардан фақатгина иккитаси унумли якунланди. Моуриньо ўз шогирдларининг ўйинидан кўнгли тўлганини, лекин каттароқ ҳисоб билан ютиш кераклигини айтиб ўтди.

«Ўйлайманки, ушбу ўйин жуда ва жуда яхши бўлди, фақат ҳисоб етарлича йирик эмас.

Биз жамоавий жиҳатдан ҳам якка тартибда ҳам зўр ўйнадик, аммо биз кўпроқ гол уришимиз керак эди. Масалани ўйин охиригача кутиб туриш шарт эмас.

Кўпчилик футболчилар ўзини яхши кўрсатишди, Феллайни Смоллинг билан бирга ва Линделеф мустаҳкам асосни ташкил қилиб берди.

Жуда ҳам кўплаб вазиятларни яратдик, Жо Харт эса бир неча катта сейвларни амалга оширди. Мен сўнгги икки ўйинда бунчалик қулай ўйинни кўрмадим», - дейди Моуриньо ВВС нашрига.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: "Ҳисоб етарлича йирик эмас"