Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси томонидан Осиё ўйинларида олтин медал олган спортчилар учун 10 минг доллар миқдорида мукофот пули берилади. Бу ҳақда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов «Kun.uz»га маълум қилди.
Бундан ташқари, аввалдан белгиланган тартибга кўра, ҳукумат томонидан Осиё ўйинлари совриндорлари бўлган барча спортчиларга пул мукофотлари ажратилган. Унга кўра, Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар учун 5 минг доллардан, кумуш медал эгалари учун 3 минг доллардан ва бронза медал соҳиблари учун 2 минг доллардан пул мукофотлари берилади.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 30та спорт турида 234 нафар спортчи ҳимоя қилди. Шундан 21 нафар спортчи олтин, 24 спортчи кумуш ва 25 нафар спортчи бронза медал олди. Ўзбекистон делегацияси медаллар сифати бўйича 45 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
Осиё ўйинларида чемпион бўлган спортчилар жами 15 минг доллардан пул мукофотига эга бўлишади.
Яқин кунлар ичида спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилади.
Шу тариқа, Ўзбекистон ҳукумати турнир совриндорларини мукофотлаш учун 227 минг доллар, Миллий олимпия қўмитаси эса 210 минг доллар миқдорида маблағ сарфлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз!

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Тошкентга етиб келишди

Паралимпия ўйинлари совриндорлари қай тартибда мукофотланиши маълум бўлди

Паралимпиада якунлари: 32 иштирокчи ва 31 медал

Оғир атлетикачиларимизнинг навбатдаги муваффақияти

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Иорданиядаги халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади