4 690
Биродар Абдураимов: "Ҳаммани олдида қўлини кўксига қўйиб узр сўраб нима қилади? Бу кимга керак?"

Ўзбек футболининг тирик афсонаси Биродар Абдураимов Олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги муваффақиятсизлиги ҳақида жиддий гаплар гапирди.
Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Жанубий Кореяга (4:3) қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Равшан Ҳайдаров ва бир қатор футболчиларнинг ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновдан очиқчасига кечирим сўрашгани кўпчиликнинг жиддий танқидларига сабаб бўлган эди.
"Биз бошқа спортчиларимиз каби футболчиларимиздан ҳам муваффақиятларни кутгандик. Ҳеч бўлмаса финалга чиқишни кутгандик. Афсуски, улар ўзларига юклатилган вазифани уддалай олишмади. Умуман олганда, терма жамоамизнинг иштироки ҳақида нима дейиш мумкин? Мураббийни қилган ишини қаранг! Мағлубиятга учрагандан кейин бошини эгиб кечирим сўраши нимаси? Сен мураббиймисан, унда ютқазгандан кейин ариза ёзиб, ишдан кетмайдими? Ҳаммани олдида қўлини кўксига қўйиб узр сўраб нима қилади? Бу кимга керак? Ахир ютқазиб бўлишди-ку, ундан кўра ўз ихтиёри билан ишдан кетгани яхши-ку! Бундай иши билан кимни алдаяпти?", - дейди футболимиз фахри. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Биродар Абдураимов: "Юрт учун бундай футбол ўйналмайди"

Сардор Рашидов Купер уни Осиё кубогига олиб бориш ёки бормаслиги ҳақида

Умид Аҳмаджонов олимпиячилар муваффақиятсизлиги, Суперлига формати ва асосий терма жамоа ҳақида гапирди

Биродар Абдураимов: "Алишер Усмонов "Пахтакор"ни жуда яхши кўради"

ЎФФ матбуот хизмати Бабаянга кечирим сўраши учун воситачилик қилишни истамади

Биродар Абдураимов: Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда мураббийлар ўртасида ҳам кураш бўлади (Видео)