
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг "Чарльтон" клубини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Унга кўра "Чарльтон"нинг ҳозирги хўжайини клубни 25 миллион еврога сотиб юборишга тайёр. Бундан ташқари янги хўжайин жамоанинг 75 миллион евролик қарзини ҳам қоплаши керак.
Маълумот учун, "Чарльтон" айни дамда Англиянинг 3-дивизионида иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов бундан аввалроқ Лондоннинг “Арсенал” клубидаги ўзига тегишли бўлган 30% акцияни 700 миллион еврога сотиб юборган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар