20 ёшли қиз тажрибали Серена Уильямсни шарманда қилди

20 ёшли қиз тажрибали Серена Уильямсни шарманда қилди
Катта дубулға туркумига кирувчи US Open турнирининг финал ўйини бўлиб ўтди.

Бош соврин учун ақшлик Серена Уильямс ва япониялик Наоми Осакалар ўзаро баҳс олиб боришди. 1 соат 19 дақиқа кечган беллашув 20 ёшли теннисчининг 6:2, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Шу тариқа, ўйин давомида 6 та эйсни амалга оширган Осака US Open да бош совринни қўлга киритди.

"Катта дубулға"ларда 23 бор ғолиб чиққан Уильямс кечаги мағлубиятда ҳакамларни айблади. Иккинчи сетда америкалик ракетка устаси минорадаги ҳакамни сўккани учун жарима геймига "эга бўлган эди".
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар