13:57 / 10.09.2018
4 050

Кейрушнинг найранглари Куперга ҳам ўтадими? Ёхуд Ўзбекистон - Эрон учрашувлари тарихига назар (видео)

Кейрушнинг найранглари Куперга ҳам ўтадими? Ёхуд Ўзбекистон - Эрон учрашувлари тарихига назар (видео)
Хабарингиз бор, 11 сентябрь куни пойтахтимиз яна бир футбол байрамига мезбонлик қилади. Шу куни вакилларимиз “Миллий” стадионида форс юрти вакилларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Шуни қайд этиш лозимки, вакилларимиз ҳали эронликларни ҳали бирор маротаба бўлсин Тошкентда енгишнинг уддасидан чиқа олишмаган. Статистик маълумотларга қизиқувчилар учун айтишимиз мумкинки, ҳамюртларимиз ўтказилган 7 ўйиндан 5 тасида иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан 6 та гол олиб чиқишга мажбур бўлишган. Фақат 1 та ўйинда форслар дарвозамизнинг ҳар 2 бўлимда ҳам ишғол этишнинг уддасидан чиқишган. Умуман олганда, ҳамюртларимиз форсларни 1 та учрашувда мағлуб этишган бўлса, қолган 6 та ўйинда рақиб ғалабани “илиб” кетган. Шунингдек, сўнгги 4 ўйиндан буён футболчиларимиз Эронга қарши ўйинни боши эгик ҳолда тарк этишмоқда.

Энди бевосита ўйинлар тарихига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 2007 йилги Осиё чемпионатига тўғри келади. “С” гуруҳининг 1-тури доирасида ўтказилган баҳсда Рауф Инилеев бошқарувидаги жамоа 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Хусусан, ўша ўйинда ҳамюртларимиз томонидан уюштирилган қарши ҳужумда Улуғбек Бақоев томонидан уюштирилган босим оқибатида эронлик ҳимоячи Раҳмон Ризои дош беролмай, бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди.

Шу билан орадан ўтган 5 йил бадалига ҳар иккала терма жамоа ўзаро бирорта баҳс ўтказмади ва 2012 йилнинг июн ойида Бразилияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келишди. “Жар” стадионида ўтган баҳс аслида Вадим Абрамов шогирдларининг тўла устунлигида ўтганди. Футболчиларимиз ҳатто форсларни ўз жарима майдони ичига қамаб қўйишнинг ҳам уддасидан чиқишганди. Аммо ўша ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқа ўйин тақдирини умуман ўзгартириб юборганди. Хусусан, аввалига Игнатий Нестеров томонидан узатиб берилган тўп учун курашда Лутфулла Тўраев Андраник Темурянга имкониятни бой бериб қўйганди. Айнан 14-рақамли ярим ҳимоячи томонидан уюштирилган қарши ҳужум якунда Муҳаммад Ризо Халатборининг 90+3-дақиқада урилган голи билан якун топганди.

Терма жамоамизнинг форсларга қарши 3-ўйини “Озоди”да ўтказилган эди. Тошкентдаги баҳсдан етарли хулоса чиқарган вакилларимиз форсларни ўз майдонида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эди. Тошкентдаги баҳсдан сўнг ўтказилган жавоб ўйинидан фарқли равишда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа ҳимоявий ўйин эвазига ғалаба қозонишган. Хусусан, 71-дақиқада Сервер Жепаров томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Улуғбек Бақоев рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Ўша ғалаба терма жамоамиз учун форслар устидан қозонилган ягона муваффақият бўлиб турибди.

Ўша ўйиндан кейин вакилларимиз ҳозиргача ҳамюртларимиз бирор ўйинда ғалаба қозониш тугул дуранг натижани ҳам қўлга кирита олишмаган. Шу ўринда қизиқарли статистика, умуман, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро учрашувлар тарихида ҳали бирор маротаба дурангга имзо чекишмаган.

2015 йилдан буён футболчиларимиз 2 марта Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган бўлса, Эронда 2:0 ва 1:0 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйишган.

Демак, 11 сентябрь куни “Миллий” стадионида ўтадиган баҳс икки терма жамоа ўртасидаги умумий 8 ўйин бўлади. Ушбу учрашувда вакилларимизнинг 4 та ўйинлик мағлубиятли серияси якун топадими, деган саволга аниқлик киритилади.

Шу ўринда яна бир қизиқ маълумот. 11 йил муқаддам терма жамоамизнинг Эронга қарши ўтказилган дастлабки учрашувида майдонга тушган ва умуман учрашув қайдномасига киритилган футболчилардан Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев, Игнатий Нестеров кабилар бугун яна форсларга қарши майдонга тушиши мумкин.
Жасур Раҳмон тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кейрушнинг найранглари Куперга ҳам ўтадими? Ёхуд Ўзбекистон - Эрон учрашувлари тарихига назар (видео)