Машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги блогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайд этаётган статистикага тўхталиб ўтди.
"Сурияга қарши кечган ўйиндаги дуранг (1:1) Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ғалабасиз сериясини 9 та ўйинга етказиб қўйди. Ўзбекистон МТЖ охирги марта 2017 йилнинг 6 июнида Таиландга қарши Тошкентда кечган ўйинда ғалаба қозонган эди.
Шундан сўнг Эрон (0:2), Хитой (0:1), Корея (0:0), БАА (0:1), Сенегал (1:1), Марокаш (0:2), Уругвай (0:3) ва Сурияга (1:1) қарши ўйин ўтказилди. Энди эса Эронга қарши кечадиган ўйинда мана шу ғалабасиз серияга барҳам бериш имкони бор. Қизиқ томони, айнан эронликларга қарши кечган ўйинда мана шу нохуш серия бошланган эди.
Умуман олганда эса, Ўзбекистон МТЖ учун 9 ўйиндан иборат ғалабасиз серия антирекорд ҳисобланади. Бунга қадар 2008 йилда 7 тага қадар ўйинда кетма-кет ғалаба қозонилмаган эди.
Манба: uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Японияга қарши ўйинлари статистикаси

Ўзбекистон МТЖнинг сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси 11 ўйинга етди

Ўзбекистон терма жамоасининг 10 та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Одил Аҳмедов: Охирги ўйинда ё ғалаба қозониш, ёки футбол ўйнашни йиғиштириш керак

Неймарнинг «Барселона»даги голсиз серияси 11 та ўйинга етди