Эртага Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасида реванш жанги ўтказилади

  • Спорт
  • 14-09-2018, 21:31
  • 529
  • Эртага Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасида реванш жанги ўтказилади
    Эртага, 15 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган T-Mobile аренасида WBA, WBC, IBO ва The Ring чемпионлик камарлари учун қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик Сауль Альварес ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади.

    Улар ўртасидаги биринчи жанг 2017 йилнинг 16 сентябрь куни бўлиб ўтган. Ўша тўқнашувда биринчи ҳакам (118-110) Алварес фойдасига, иккинчи ҳакам Головкин (115-113) фойдасига ва учинчи ҳакам эса дуранг (114-114) натижани қайд этган. Алварес ўша жангдан кейин бошқа рингга кўтарилмаган. Головкин эса шу йилнинг май ойида АҚШ вакили Ванес Мартиросянга қарши тўқнаш келган ва 2-раундда рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонган. Ушбу жангдаги муваффақиятидан сўнг қозоғистонлик боксчи WBA камарини 19-маротаба, WBC камарини 4-маротаба, IBF камарини 5-маротаба, IBO камарини эса 17-маротаба ҳимоя қилиб, ўзида сақлаб қолган.

    36 ёшли Геннадий Головкин проф рингда 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 38 тасида (34 та нокаут билан) ғалаба қозонган ва бироз олдин айтиб ўтганимиз, Алварес билан муроса йўлини танлаган. Ўз навбатида 28 ёшли мексикалик чарм қўлқоп устаси 52 та жангда рингга кўтарилиб, уларнинг 49 тасида (34 та нокаут билан) муваффақиятга эришган, иккита жангида дуранг натижа қайд этилган. Алвареснинг ягона мағлубияти эса 2013 йил енгилмас Флойд Мейвезердан қабул қилиб олинган. Ўша жангида у WBC ва The Ring чемпионлик камарларини бой берган.

    Реванш жангидан “Канело”, яъни Сауль Альварес 30 миллион АҚШ доллари, Геннадий Головкин (Triple G) эса 20 миллион доллар ишлаб олиши кутилмоқда. Шунингдек, жангнинг трансляциясидан тушадиган фойданинг маълум фоизи боксчилар ҳисобига ўтказилади.

    » » Эртага Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасида реванш жанги ўтказилади
    Яндекс.Метрика