Бокс бўйича биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Амир Ханнинг фикрича, WBA, IBF ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа россиялик боксчи Александр Поветкинни нокаутга учрата олмайди.
Британиялик боксчи Жозеф Паркерга қарши тўқнашувда ҳам жангни муддатидан олдин якунлай олмаган эди.
– Жошуада Жозеф Паркер билан бўлган жангда бир қатор муаммолар келиб чиқди. Поветкин ва Паркернинг услуби бир-бирига ўхшаш, фақат россиялик боксчи бироз ундан яхшироқ, – дейди Хан Sky Sports нашрига берган интервьюсида. – Унда кучлироқ зарба бор. Чап қўл билан яхши ишлайди ва чидамлилик ҳам кўпроқ. Аммо ёши унга қарши, Жошуа кучга тўлган ва деярли барча рақибларини нокаутга учратишга уринади. Поветкин уни тўхтатади деб ўйламайман, жанг масофадан туриб олиб борилади. Унинг оғир ёки енгил бўлиши Жошуанинг ўзига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз мазкур жанг жорий йил 22 сентябр куни бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди