22:55 / 22.09.2018
3 252

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди (видео)

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди (видео)
Суперлига 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Иккинчи бўлим дебютида Шавкат Муллажонов ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини тўхтатиб қолди, бунинг натижасида белгиланган пенальтини Исмоил Гонсалвеш аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Орадан кўп вақт ўтмай ўнг қанотдан узатилган тўпни Фаррух Сайфиев яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни оширди. Ўйин якунланиши арафасида Шаҳбоз Эркинов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Суперлига, 24-тур

"Пахтакор" – "Бухоро" 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 58, пенальти Гонсалвеш, 2:0 – 60 Сайфиев, 2:1 – 80 Эркинов.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Игорь Сергеев, 90), Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 82), Драган Черан (Жамшид Искандеров, 76), Тиаго Безерра.

"Бухоро": Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов (Қаҳрамон Баҳодиров, 56), Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов (Арслонмурод Омонов, 62), Санъат Шихов, Беҳруз Шодмонов, Акобир Тўраев (Шаҳбоз Эркинов, 46), Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Қаҳрамонов.
Огоҳлантиришлар: Тўраев 22, Саломов 33, Баҳодиров 63, Эркинов 79.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди (видео)