10:24 / 23.09.2018
3 972

Албатта ўқинг! Хабиб ва Конорнинг даҳанаки матбуот анжумани (тўлиқ версия)

Албатта ўқинг! Хабиб ва Конорнинг даҳанаки матбуот анжумани (тўлиқ версия)
Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳамда икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ўртасида ўтказилган матбуот анжумани узоқ кутилган тадбир сифатида эътироф этилди.
Чиндан ҳам матбуот анжумани яхшигина шов-шувга сабаб бўлди.

Рақиб ҳақида (Хабибнинг фикрлари):

“Мен бу жангга худди сўнгги жангимга чиққандек таассурот билан ёндашяпман. Ўйлайманки, Конор 6 октябрь оқшомини узоқ эслаб юради. Ўша тун у учун узоқ давом этади”.

Конорнинг туғилган кунига ичиш учун таклиф қилган вискисига муносабат:

“Мен ичкилик ичмайман. Ҳеч қачон бу ҳаром нарсани ичмаганман”

Хотиржамлиги ҳақида:

“Мен хотиржамликни сақлашда давом этаман. Жанг санаси ва манзилини биламан. Олтинчи октябрь!”.

Конор билан юзага келган низо ҳақида:

Хабиб: Конор, сен 2014 йили Твиттер тармоғидаги ёзишмаларимизни эслайсанми?

Конор: Жин урсин сенинг ёзганларингни.

Хабиб: Нима учун ўшанда ҳамма саволларга жавоб бермагандинг?

Конор: Мен ҳозир шу ердаман! Шунинг ўзи сенга етмайдими?

Хабиб: Ўтир жойингга! Биз сен билан 6 октябрь куни октагонда гаплашиб оламиз

Конор: Ҳа, ҳа, мен ҳам ушбу санани орзиқиб кутяпман. Лекин ҳар доимгидек, ҳа, такрор айтаман, ҳар доимгидек жангда турли баҳоналар билан иштирок эта олмаслигингдан қўрқяпман. Яратгандан ўзингга тўзим сўра.

Хабиб: Ким жангда иштирок этмайди? Жойингдан қимирламай ўтир, туриб кетавермасдан. Одамга ўхшаб гаплаш.

Конор: Мен гапиришни истамайман, мен жанг қилишни хоҳлайман.

Хабиб: Эсингдами, автобусга ахмоқларча ҳужум қилганингда, дўстингни дўппослагандим. Нима учун, ўшанда бунга жавоб бермадинг? Нега СМС юбормадинг? Сен қўрқоқсан!

Конор: Агар ўшанда автобусдан ташқарига чиққанингда, мурдага айланган бўлардинг. Сен автобуснинг ичидаёқ кийимингни “ҳўл” қилиб бўлгандинг.

Хабиб: Нима учун ўша куни ўзинг билан 40 кишини бошлаб келдинг? Чунки, бир ўзинг келишга қўрққансан. Ваҳоланки, сен бир ўзим бўлишимни билгансан. Нимага шунча қўриқчинг билан келдинг? Хўп, нима ўзгарди? Ҳеч нарса! Биз 6 октябрь куни ҳолингга маймунлар йиғлашини кузатамиз.

Конор: Овозингни ўчир!

Мотивация ҳақида:

Хабиб: Мен сени яна қайта боксга жўнатаман. Чунки, сен яккакураш турларини яхшигина ўзлаштирган элит тоифасидаги спортчилар билан жанг қилишга қодир эмассан. Сен шу кунгача “майда жангчилар”ни ютиб келгансан. Сенинг яккакурашдан билиминг нол!

Конор: Кел, шубҳанг бўлса курашиб кўрамиз, болакай!

Хабиб: Бунга оз қолди.

Конор: Ҳа, ҳа, албатта. Жуда оз қолди. Нимага қодир эканлигингни бир кўрай.

Хабиб: 6 октябрь кунги жангдан сўнг сен боксга қайтасан.

Конор: Мени тўғри тушунинглар, боксдан мен яхшигина пул ишлаб олдим...

Хабиб: Тушунаман, сен пул учун келгансан. Менинг эса мақсадим бошқа.

Конор: Менда етарлича пул бор. Аслида бу ёғига ишламасам ҳам бўлади. Нима учун сен Магомедовдан пул оласан? Уни Путин “ёпиб” қўйгандику!

Хабиб: Албатта. Йўқ, мен гапираман...

Конор: Нимадир айт. Нимага Путин Магомедовни ҳибсга олди?

Хабиб: Нима ҳақида гапиряпсан?

Конор: Путиндан ҳомийингни озод қилишини сўрамайсанми?

Хабиб: Мен сенинг инглиз тилингни тушунмаяпман.

Конор: Албатта, сен инглиз тилини тушунмайсан. Сен - ёлғончи каламушсан! Мен - ростгўйман! Пул учун жанг қилмаслигингни айтдинг. Ким ишонади бу гапингга.

Хабиб: Мен ростдан ҳам сенинг сўзларингни тушунмаяпман.

Конор:... Сен ўзингни Дон деб ўйлайсанми, у ҳозир панжара ортида ўтирибди. Ўзингга бир қара. Ха-ха-ха. Пулинг қолмабди-ку!

Хабиб: Сен клоуннинг ўзисан! Бошқа таъриф бера олмайман.

Флойд Мейвезернинг огоҳлантириши ҳақида:

Хабиб: Мен ММАдаги Флойд Мейвезерман.

Конор: Овозингни ўчир! Сенинг охирги жангинг шармандадан бошқа нарса эмасди.

Хабиб: Мен UFCдаги етакчи чемпионман. Бу 9 ой ичида ўтказган учинчи жангим бўлади. Мағлубиятсиз 26та ғалабали серия. Умуман мағлубиятга учрамаганман. Хатто битта раундни ҳам бой бермаганман. Тушунмайман, ўзи нима ҳақида гапиряпсан. Виски 6 октябрь куни сенга ёрдам беради, деб ўйлаяпсанми?

Партердаги режалар ҳақида:

Хабиб: Мен уни чарчашга мажбур қиламан. Бу вазиятда эса таслим бўлишда ўзга чора топа олмайди. У боксга кетди. Оқибати нима бўлди? Шармандаларча ютқазди. Унинг мағлубиятлари сони учтани ташкил қилмоқда.

Манба: olamsport.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)