11:11 / 23.09.2018
2 964

"Реал" "Эспаньол"ни мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди (видео)

"Реал" "Эспаньол"ни мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди (видео)
Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» – «Эспаньол» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг устунлигида бошланди. Қаймоқранглилар тўп назоратини ўзларида сақлаган ҳолда бир қатор ҳужумлар ташкил қилишди. Каталонияликлар эса асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида мадридликлар ўз мақсадларига эришдилар: Лука Модрич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп икки бор рикошетга учраб жарима майдони ичидаги Марко Асенсиога етиб келди. Испаниялик футболчи эса ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол дастлаб учрашув ҳаками томонидан инобатга олинмади, аммо VAR тизими у ерда ўйиндан ташқари ҳолат йўқлиги кўрсатди.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилиш уларга насиб қилмади. Шунингдек, меҳмонларда ҳам бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Аммо ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Реал» очколарини 13тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Ла Лига, 5-тур

Реал Мадрид – Эспаньол 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
1:0 – 41 Асенсио.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Начо, Одриосола, Рамос, Себальос (Васкес, 63), Каземиро, Иско (Льоренте, 79), Модрич, Асенсио, Бензема (Диас, 60).

Эспаньол – Лопес, Налдо, Вила, Лопес, Эрмосо, Марк Рока, Гранеро, Пьятти (Баптистао, 55), Дардер (Санчес, 55), Перес (Гарсия, 70), Иглесиас.
Огоҳлантиришлар: Начо (6), Марк Рока (26), Лопес (45), Каземиро (77).

Ушбу ўйиндаги хавфли вазиятлар ва киритилган голни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" "Эспаньол"ни мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди (видео)