22:02 / 23.09.2018
3 600

Суперлига. "Навбаҳор" муҳим очколарни бой берди

Суперлига. "Навбаҳор" муҳим очколарни бой берди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида Аъзам Алиевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 13-дақиқада бурчак зарбаси, Азизбек Турғунбоевнинг узатмасидан сўнг Дарко Никач бош билан тўпни дарвозага йўллади. Бироқ зарба ноаниқ чиқди.

36-дақиқада Турғунбоевнинг жарима зарбасидан кейин тўпни Жавоҳир Илёсов тўпни қийинчилик билан қайтарди. 42-дақиқада Жаҳонгир Меҳмоновнинг жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

59-дақиқада Никачнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 77-дақиқада Голбаннинг хавфли зарбасига аниқлик етишмади. Учрашувда ҳисоб очилмади.

Суперлига / 24-тур

“НАВБАҲОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 0:0


“Навбаҳор”: 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 6. Остон Ўрунов, 7.Шерзод Каримов (15. Азамат Алланиёзов, 62), 10. Азизбек Турғунбоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аьзамжон Алиев, 24. Даврон Ҳошимов, 30. Дарко Никач (17. Сардор Сулаймонов, 72), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич (8. Аюбхон Нўъмонов, 62).
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 35. Дилшод Ҳамроев, 9.Дилшод Жабборов, 14. Илҳом Бойдадаев, 33. Томислав Пайович, 99. Сарвар Солиев.

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Аббос Отахонов, 10. Исломбек Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Давронбек Умиров, 28. Станислав Андреев (77. Муҳаммад Исаев, 56), 30. Андрей Шипилов (9. Забихилло Ўринбоев, 46), 37. Шерзод Файзиев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 88. Аброр Ҳусинов, 90. Зафар Тўраев (16. Жасур Ҳасанов, 70).
Захира: 1.Зафар Сафоев, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Шаҳзод Шайманов, 11. Муҳаммаджон Султонов, 14. Аброр Тошқўзиев, 87. Баҳодир Пардаев.

Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров 27, Станислав Андреев 32, Даврон Ҳошимов 69, Зафар Тўраев 69, Зоҳид Абдуллаев 90+2.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Навбаҳор" муҳим очколарни бой берди