08:30 / 25.09.2018
3 593

Роналдунинг трансфери "Ювентус"ни машҳур қилмоқда

Роналдунинг трансфери "Ювентус"ни машҳур қилмоқда

Криштиану Роналдунинг трансфери "Ювентус"нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига деярли 10 миллионга яқин обуначи олиб келди. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича туринликларнинг Facebook, Instagram, Twitter ва YouTube даги расмий саҳифаларида 33 ёшли португалиялик футбол юлдузи келгунича 49,7 миллион фойдаланувчи бўлган. Беш карра “Олтин тўп” соҳибининг “Ювентус”га кўчиб ўтиши эса ушбу фойдаланувчилар сонини 59,5 миллионга етишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари ўтган икки ой мобайнида “Ювентус”нинг машҳурлик даражаси 19 фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг трансфери "Ювентус"ни машҳур қилмоқда