10:20 / 25.09.2018
4 058

Йил футболчиси бўлишга номзодлар қанча овоз тўплагани маълум қилинди

Йил футболчиси бўлишга номзодлар қанча овоз тўплагани маълум қилинди

Фото: FIFA

ФИФА талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар овоз бериш жараёнида қанча балл тўплагани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг «Энг яхши» совринлари овоз бериш орқали аниқланади. 25 фоиз овоз мухлислар ва жамоатчилик фикри, яна 25 фоиз жаҳон оммавий ахборот воситалари берган овозга асосланади. Қолган 50 фоизлик овоз бериш ҳуқуқи барча терма жамоалар бош мураббийлари (25%) ва уларнинг сардорларига (25%) берилган.

Ташкилот расмий сайти берган маълумотга кўра, «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич умумий овозларнинг 29,05 фоизини тўплаб, йил ўйинчиси дея эътироф этилган. Овозлар ҳисоби бўйича иккинчи ўринни «Реал»нинг португалиялик собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаган – 19,08 фоиз. Кучли учликни якунлаб берган Муҳаммад Салоҳ умумий овозларнинг 11,23 фоизини йиғишга муваффақ бўлган.

Эътиборлиси, Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» яримҳимоячиси Лионель Месси сўровномада 9,81 фоиз овоз тўплаб, 5-ўринда қайд этилган.

2018 йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ФИФА сўровномаси натижалари:
1. Лука Модрич – умумий овозларнинг 29,05 фоизи
2. Криштиану Роналду – 19,08 %
3. Муҳаммад Салоҳ – 11,23 %
4. Килиан Мбаппе – 10,52%
5. Лионель Месси – 9,81 %
6. Антуан Гризманн – 6,69 %
7. Эден Азар – 5,65 %
8. Кевин Де Брюйне – 3,54 %
9. Рафаэль Варан – 3,45 %
10. Ҳарри Кейн – 0,98 %

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Йил футболчиси бўлишга номзодлар қанча овоз тўплагани маълум қилинди