19:56 / 25.09.2018
3 076

Абрамович «Челси»нинг нархини маълум қилди

Абрамович «Челси»нинг нархини маълум қилди
“Челси” эгаси Роман Абрамович клубни сотиши мумкин. Бу ҳақида Bloomberg журнали хабар тарқатди.

Вазиятга яқин бўлган манбанинг берган маълумотига кўра, россиялик амалдор жамоани 3 миллиард фунт эвазига сотишга тайёр.

Илгари Абрамович Буюк Британиянинг энг бой инсони Жим Рэтклиффнинг таклифини рад этганди. У клуб учун 2,3 миллиард фунт таклиф қилганди.

Россиялик тадбиркор 2003 йили “Челси”ни 140 миллион фунт эвазига сотиб олганди.

Ўша пайтдан буён клуб беш марта мамлакат чемпиони бўлди, бер марта кубок, икки марта Англия Суперкубоги ҳамда уч бора Лига кубог ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси бош соврини насиб этди.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)