21:22 / 27.09.2018
4 187

«Пахтакор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда енгиб финалчига айланди

«Пахтакор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда енгиб финалчига айланди
Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг дебютидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди: Элдор Суюнов тўпни зарб билан тепганидан сўнг, унга Драган Черан боши билан зарба бериб Тиаго Безеррани қулай вазиятга олиб чиқди. Жарима майдонига ёриб кирган бразилиялик ҳужумчи ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.

Бироқ қўқонликлар бу голга тезда жавоб қайтардилар: Жавоҳир Сиддиқов дриблинг билан рақиб футболчиларини бирма-бир алдаб жарима майдонига ёриб кирди, уни Дилшод Раҳматуллаев қўполлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди. Пенальтини Мурод Холмуҳамедов аниқ бажариб, мувозанатни тиклади.

21-дақиқада мезбонларнинг ҳимоядаги бепарволиклари қимматга тушди: Раҳматуллаев жарима майдонидан чиқиб келган тўпни ўзига ўнглаб олди ва чиройли зарба билан тўпни тўққизлик бурчакка жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Жалолиддин Машарипов чап қанотдан рақиб жарима жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди, у ерда назоратсиз қолдирилган Исмоил Гонсалвеш яқин масофадан гол урди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар катта устунликка эга бўлишди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. 66-дақиқада Машарипов қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан бўш дарвозага жойлаб қўйди.

77-дақиқада Безерра ўйиндаги дублини нишонлади ва ҳисобни 1:5 кўринишига келтириб қўйди. Ўйин якунланиши арафасида Сухроб Бердиев рақиб жарима рақиб майдони ичида белгиланган эркин зарбани голга айлантирди: дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўп, Игорь Сергеевга тегиб дарвозадан жой олди.

Шу тариқа, «Пахтакор» узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қўқон шаҳридан ғалаба билан қайтадиган бўлди ва «шерлар» илк финалчига айланишди.

Ўзбекистон Кубоги, ярим финал

«Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:5 (1:3, 1:1)

Голлар:
0:1 – 1 Безерра, 1:1 – 6,пенальти Холмуҳамедов, 1:2 – 21 Раҳматуллаев, 1:3 – 45+1 Гонсалвеш, 1:4 – 66 Машарипов, 1:5 – 77 Безерра, 2:5 – 90+1, автогол Сергеев.

«Қўқон-1912»: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов (Суҳроб Бердиев, 46), Жавоҳир Сидиқов, Фирдавс Асадов (Беҳруз Саъдиллаев, 70), Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев (Баҳодир Акрамов, 70), Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Иқбол Маликжонов (Носирбек Отақўзиев, 46), Муҳаммаданас Ҳасанов (Дарко Гожкович, 58).

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Владимир Козак, 72), Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров, 81), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 81), Драган Черан (Баҳром Абдураҳимов, 82), Исмоил Гонсалвеш, Тиаго Безерра (Игорь Сергеев, 78).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда енгиб финалчига айланди