Eurosport нашри Камерун терма жамоаси ва Барселона клуби собиқ футболчиси Самюэль ЭтоʼО ҳақида мақола чоп этди ва унда футболчининг ўз вақтида Тошкентнинг Бунёдкор клубида ўйнаши мумкин бўлганига ҳам тўхталди.
“Мен мастер-класс ўташ учун Тошкентга боргандим. Улар жамоада 2-3 ой ўйнаб беришим учун 25 млн доллар таклиф қилишди. Бу таклифдан бошим айланиб қолганди.
Барселонадагилар ўзимдан сўрамасдан туриб, мана шундай гап-сўзларни тарқатишганидан хафа бўлгандим. Улар мени Ўзбекистон клубига сотиб юборишмоқчи эди. Мен эса қолишимни ва бу ишлари учун узр сўрашларини талаб қилдим”, дея гапириб ўтган ЭтоʼО TF1 телеканалига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Самюэль ЭтоʼО фаолияти давомида Барселонадан ташқари, Реал Мадрид, Мальорка, Интер, Челси, Анжи каби бир қатор жамоалар сафида тўп сурган. Барселона билан 3 марта (2005, 2006, 2009) Испания чемпиони, 2 карра Европа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, Интер билан бир марта Италия чемпиони (2010) ва бир марта (2010) ЕЧЛ ғолиби бўлган. Терма жамоа таркибида 2000 йилда Олимпиада чемпиони, 2000 ва 2002 йилларда Африка миллатлар кубоги бош совринини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди