Аргентина термаси афсонаси Диего Марадона жамоа сардори Лионель Мессига халқаро фаолиятини якунлашни маслаҳат берди.
«Мен Мессига умуман термага қайтмасликни маслаҳат берган бўлардим. Терма жамоада ҳамма нарсага уни айбдор қилишади. Ҳатто ёшлар термаси мағлуб бўлса ҳам...
Бироз ўзни четга олиб, ҳаммаси учун жавобгарликни ким бўйнига олишини кузатиб турадиган вақт келди. Аргентина терма жамоаси ортиқ мени руҳлантирмай қўйди. Бу ҳаммага тааллуқли. Биз кучли шижоатни йўқотиб қўйдик», - дея таъкидлаган Марадона.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси Аргентина терма жамоасининг сентябрь ойида бўлиб ўтган Гватемала (3:0) ва Колумбияга (0:0) қарши учрашувларига жалб этилмаган, аввалроқ октябрь ойидаги Ироқ ва Бразилияга қарши баҳсларга ҳам чақирилмаслиги маълум бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Марадона Аргентина терма жамоасини текинга бошқаришга рози

Хиддинк: "Мессига жуда ҳам ачинаман"

Марадона Мессига “Эчки билан суратга тушиш ўрнига, олдин бирор ютуқни қўлга кирит”

Лионель Месси терма жамоага қайтадиган кўринади

Марадона Мессига мурожаат қилди

Марадона: «Мессида етакчиларга хос характер йўқ»