06:00 / 02.10.2018
3 720

ММА жангчилари рингда чарчаб қолганидан сўнг жанг қилишни истамай қолишди (видео)

ММА жангчилари рингда чарчаб қолганидан сўнг жанг қилишни истамай қолишди  (видео)
Аралаш яккакурашлар (MMA) жангчилари Боб Сапп ва Осунаараси Кинтаро ўртасидаги жангда рақиблар бир-бирларига деярли зарба беришмади ва аксарият вақтларини нигоҳлар орқали курашиш билан ўтказишди. Жанг видеоси Twitter’даги The MMA Bible аккаунтида эълон қилинди.

Ушбу жанг Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтди. Вазни 150 килодан ошиқ бўлган бу спортчилар учун алоҳида қоида жорий этилди: улар ҳар бири уч дақиқадан бўлган уч раунд давомида жанг олиб боришлари керак эди. Дастлабки икки раундда улар жанг олиб боришди, учинчи раундга келиб эса бир-бирларига деярли зарба беришмади. Уларни реферининг жангга чорлаши ҳам айтарли фойда бермади.

Бу жангда ҳакамлар овози билан Сапп ғалаба қозонди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ММА жангчилари рингда чарчаб қолганидан сўнг жанг қилишни истамай қолишди (видео)